Коронавирус 122 млн ҳиндистонликни ишсиз қолдирди
Ҳиндистонда коронавирус пандемияси сабабли киритилган карантин сабабли апрелда 122 млн киши ишсиз қолди.
Ҳиндистон иқтисодиётини мониторинг қилиш марказининг (CMIE) баҳолашича, май бошига Ҳиндистонда ишсизлик рекорд даражадаги 27,1 фоизга етган.
Бундан кичик бизнес энг кўп жабр кўрган. Биринчи навбатда майда савдо-сотиқ билан шуғулланганлар ёки кам ҳақ тўланувчи ишда банд бўлганлар, мисол учун, кўчада савдо-сотиқ қилувчилар, рикшалар, қишлоқ хўжалиги ишчилари ишсиз қолган. 2019 йил мартида бу тоифада 128 млн киши ишлаган бўлса, жорий апрелда 37 млн киши қолган. CMIE бош директори Махеш Виаснинг таъкидлашича, бу тоифадаги 91 млн киши ишсиз қолган ва “бу ақлбовар қилмас рақамлар, фожиадир, чунки жамиятнинг энг заиф қатламлари жабр чеккан”.
Мутахассисларнинг фикрича, шу билан ишсизлик тўхташи даргумон, чунки локдаун ўрта ва йирик бизнесга ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда. Ҳозирда 23 фоиз йирик компаниялар иш ўринларини қисқартиришини эълон қилган.
Мавзуга оид
16:50
Ҳиндистонда ҳаво ифлосланиши кучайиб кетганидан Тож Маҳал кўринмай қолди
17:36 / 14.11.2024
Ҳиндистон халқаро аэропортида ҳавонинг ифлосланиши туфайли 200 дан ортиқ рейслар кечиктирилди
19:27 / 13.11.2024
Покистон ва Ҳиндистонни қоплаган тутун коинотдан кўрина бошлади
19:10 / 13.11.2024