Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон банки иштирокида Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига шошилинч чоралар кўриш лойиҳаси амалга оширилади
Жаҳон банки иштирокида Ўзбекистонда коронавирус COVID-19 инфекциясига шошилинч чоралар кўриш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари қабул қилинади.
Президентнинг “Жаҳон банки иштирокида “Ўзбекистонда коронавирус COVID-19 инфекциясига шошилинч чоралар кўриш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.
Қайд этилишича, қуйидагилар:
Жаҳон банки томонидан “Ўзбекистонда коронавирус COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўриш” лойиҳасини амалга ошириш учун 30 йил муддатга, 5 йиллик имтиёзли даври билан жами 95,0 млн. АҚШ доллари миқдоридаги қарз маблағларини ажратилиши маъқулланган;
Ўзбекистонда коронавирус COVID-19 инфекциясига шошилинч чоралар кўриш учун соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш, карантин тадбирлари амал қилиши даврида кам таъминланган оилалар ва ишсизларга вақтинчалик нафақалар бериш тизимини кенгайтириш лойиҳа мақсадлари ҳисобланади;
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари томонидан ажратилган қарз маблағлари (қарзлар) ҳисобига юридик шахслар томонидан харид қилинган товарлар (хизматларни) қўшилган қиймат солиғидан ва ҳудудга олиб кирилган товарлар акциз солиғидан озод этилади;
мазкур лойиҳа доирасида Ўзбекистон Республикасининг улуши жами 11,75 млн. АҚШ долларини жумладан, 6,88 млн. АҚШ доллари миқдоридаги солиқ имтиёзлари ва 4,87 млн. АҚШ доллари миқдоридаги инвестицион давр мобайнидаги Республика бюджетидан амалга ошириладиган тўловлар ташкил этилади.
Белгиланишича:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги Халқаро тараққиёт уюшмасининг (ХТУ) кредитидан мақсадли фойдаланиш ва лойиҳани самарали амалга ошириш учун масъул ижро этувчи вазирликлар ҳисобланади;
ижрочи этувчи вазирликлар ҳузурида ташкил этилган “Институционал салоҳиятни юксалтириш” лойиҳасини амалга ошириш ҳамда “Шошилинч тиббий ёрдамни такомиллаштириш” лойиҳасини амалга ошириш гуруҳлари зиммасига мос равишда қўшимча 2 ва 4 штат бирликлари қўшиш орқали лойиҳани амалга ошириш 2 йил давомида, лойиҳа доирасида амалга ошириладиган ишлар ва хизматларни мувофиқлаштириш шунингдек, лойиҳани ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш, ХТУ талабларига мувофиқ равишда маблағлар сарфини бошқариш ва ҳисобини юритиш жавобгарлиги юклатилади;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "O’zmedimpeks" давлат унитар корхонаси ушбу лойиҳа доирасида тузилган шартномалар бўйича контрагент ҳисобланади;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "Шошилинч тиббий ёрдам хизматини такомиллаштириш" лойиҳасини амалга ошириш гуруҳига “Ўзбекистонда COVID-19 коронавирус инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўриш” лойиҳаси учун ажратилган маблағларни ХТУ талабларига мувофиқ фойдаланилишини назорат қилиш ва ҳисобини юритиш масъулияти юкланади ҳамда унга хизмат кўрсатувчи “Асака” банкида мазкур лойиҳа учун алоҳида ҳисоб рақамлари очилади;
ХТУ кредити бўйича қарзни тўлаш билан боғлиқ харажатлар, шунингдек комиссион ва бошқа харажатлар бўйича тўловлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қопланади.
Қуйидагилар:
“Ўзбекистонда коронавирус COVID-19 инфекциясига шошилинч чоралар кўриш” инвестиция лойиҳасининг асосий параметрлари;
Жаҳон банки иштирокида “Ўзбекистонда коронавирус COVID-19 инфекциясига шошилинч чоралар кўриш” лойиҳасини амалга ошириш доирасида Жаҳон банки томонидан ажратиладиган қарзни сўндириш ҳамда қарз бўйича фоизлар ва комиссияларни тўлашнинг прогноз жадвали тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ХТУ кредити орқали етказиб берилган товарларни сотиб олиш ва етказиб бериш хизматлари учун харажатларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги учун тасдиқланган бюджет маблағлари доирасида амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирига Ўзбекистон Республикаси номидан ХТУ билан кредит битимини имзолаш ваколати берилади.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, масъул ижро этувчи агентликлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига тегишлича қуйидагилар учун шахсий жавобгарлик юклатилади:
лойиҳа доирасида харид қилинадиган ускуналарни ўрнатиш ва монтаж қилиш учун тиббиёт муассасаларини тайёрлаш;
лойиҳа тадбирларини амалга ошириш учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш;
лойиҳа доирасида ижтимоий нафақаларни мақсадли ва манзилли тайинланиши ва ўз вақтида тўланишини таъминлаш.
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги лойиҳа доирасидаги маблағлар ҳисобидан ишсизлик бўйича бир марталик нафақаларни манзилли ажратилишини таъминлайди.
Мавзуга оид
11:46 / 19.06.2026
Жаҳон банки Ўзбекистонга қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш учун 150 млн доллар ажратади
11:44 / 23.04.2026
Жаҳон банки Марказий Осиё энергия тизимларини интеграция қилишга 1 млрд доллар ажратади
11:25 / 24.03.2026
Жаҳон банки Сурхондарёда йўл қуришга 200 млн доллар ажратади
10:09 / 24.02.2026