Ўзбекистон | 20:20 / 07.05.2020
11257
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Туронбанкнинг “Mastercard” халқаро пластик карталари учун “3d secure” хизмати ишга тушди!

Фото: Туронбанк

Ҳар қандай маҳсулотнинг кенг оммалашиб, истеъмолчиларнинг чинакам ишончига кириши учун албатта, унинг хавфсизлиги муҳим аҳамият касб этади. Шу маънода Туронбанк “Mastercard” халқаро пластик карталари учун янги “3d secure” хизматини жорий қилди. Мазкур технология, онлайн харидлар учун тўловларни амалга оширишда энг хавфсиз ҳимоя тизими бўлиб, айрим интернет дўконлар, меҳмонхоналарни бронлаш, масофадан туриб авиачипталарга тўловларни бажаришда қўл келади. 

У қандай ишлайди деган савол туғилиши табиий. Ҳар бир хавфсиз харид учун сиз СМС-хабарнома орқали келадиган бир маротабалик махфий коддан фойдаланишингиз керак бўлади. Бу эса амалиётларнинг ишончли ва аниқ бажарилишини таъминлайди. 

Бунинг учун энг аввало Туронбанкнинг “Mastercard” халқаро пластик картасини расмийлаштиринг ва имкониятларга ҳеч қандай чеклов қўймай, хотиржам тўловларни амалга оширинг. Хизматни ёқиш учун банкка ариза билан мурожаат қилишингизнинг ўзи кифоя.

Молиявий юмушларингизни Туронбанк билан бирга ҳал қилинг!

Маълумот учун:

Сайт: turonbank.uz

Telegram: t.me/turonbankuz

Facebook: fb.com/turonbank

Instagram: instagram.com/turonbank

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид