Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда жиноятчи томонидан оғзи, қўли ва оёқлари боғлаб қўйилган аёл қутқарилди
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 5 май куни соат 20:15ларда Мирзо Улуғбек тумани, 2-сонли ИИБнинг навбатчилик қисмига фуқаро Д.П. мурожаат қилган, деб хабар бермоқда ИИВ ахборот хизмати.
У Мирзо Улуғбек тумани, Ц-1 мавзесида яшовчи А.Х. хонадонидан шубҳали шовқин-суронли овозлар эшитилаётганлиги ҳақида хабар берган.
Юқоридаги ҳолат юзасидан зудлик билан воқеа жойига етиб борган Тошкент шаҳар ИИББ ППХ бригадаси 1-батальон, 1-отряди ходимлари сафдорлар Ш.Тоҳиров ва С.Комоловлар жабрланган фуқаро яшовчи уйнинг кириш-чиқиш йўлагидан югуриб чиқиб, ходимларни кўриб воқеа жойидан яширинишга ҳаракат қилган шахсни ушлаганлар.
Туман 2-сонли ИИБ Жиноят қидирув бўлимида унинг шахсига ойдинлик киритилганда, у Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Пешқадам кўчасида яшовчи Я.А. эканлиги ҳамда муқаддам Жиноят кодексининг 273-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилганлиги аниқланган.
Ходимлар юқорида кўрсатилган манзил бўйича уйга киришганда, у ерда яшовчи Х.М. оғзи, қўли ва оёқлари скотч билан боғланган ҳолда танаси ва юзидаги турли жароҳатлар билан топилган ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
13:30 / 16.06.2026
Тошкентда мактаб ўқувчилари иштирокидаги жиноий гуруҳ ушланди
20:25 / 10.06.2026
Қозоғистонда жинсий зўравонлик жиноятлари тергови аёл терговчиларга топширилади
20:25 / 06.06.2026
Каламушлар, ёқимсиз ҳид ва йиллаб давом этаётган муаммо: Мирзо Улуғбек туманидаги маҳалла аҳли ечим кутаётган ҳолат
17:31 / 26.05.2026