Жамият | 12:57 / 09.05.2020
69804
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган машиналарни четдан олиб киришда бож тўловини бекор қилиш таклиф этилмоқда

UzAuto Motors АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган автомашиналарни четдан олиб киришда бож тўловларини бекор қилиш таклиф этилмоқда.

Фото: drive2.ru

“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган автомашиналарни четдан олиб киришда бож тўловларини бекор қилиш ҳақида петиция эълон қилинди.

“Ўзимизда ишлаб чиқарилаётган енгил автотранспортлар экспорт қилингандан сўнг ўша автомобилларни юртимизга қайта олиб киришда бож тўловларини бекор қилиш мақсадга мувофиқ. Хорижда ишлаб чиқарилган (иномаркалар) автомобилларга бож тўловлари ўзгармасдан қолаверсин”, - деб ёзади мурожаат муаллифи. 

Қайд этилишича, ташқи бозор нархида Ўзбекистон автомобилларини сотиб олиш пул айланмасини бир неча маротаба оширади. Халқ арзон нархларда автомобилларга эга бўлади. Бундан ташқари, миллий маҳсулотни харид қилиш кўрсаткичи ҳам ортади.

“Юқорида келтирилганларни ҳисобга олган ҳолда, UzAuto Motors АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган енгил автомашиналарни четдан олиб киришда бож тўловлари бекор қилинишини таклиф қиламиз”, - дея якунланган петиция.

Мавзуга оид