Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда сунъий интеллектни ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилади
Ўзбекистонда сунъий интеллектни босқичма-босқич ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш мўлжалланмоқда.
Ўзбекистонда илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини 2020-2022 йилларда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” лойиҳаси эълон қилинди.
Ҳужжатга кўра, сунъий интеллектни босқичма-босқич ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда. Бунда мамлакатнинг интеллектуал ва технологик салоҳиятини ошириш бўйича илғор халқаро тажрибаларни ўрганиш, хорижий тажрибалар асосида сунъий интеллектни босқичма-босқич ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш, стратегия лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш ва тасдиқланган стратегиянинг ижросини таъминлаш назарда тутилади.
Масъул ижрочилар - Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдураҳмонов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Содиқов), вазирлик ва идоралар.
Шунингдек, ихтирочилик ва рационализаторлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш кутиляпти. Бунда ихтирочилик ва рационализаторлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича норматив ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда норматив ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш мўлжалланган.
Масъул ижрочилар - Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдураҳмонов), вазирлик ва идоралар.
Мавзуга оид
20:15 / 09.07.2026
Meta сунъий интеллектга Инстаграмдаги суратдан эгасини огоҳлантирмасдан фойдаланишга рухсат берди
20:38 / 08.07.2026
“Сунъий интеллект қадриятли инсонни енга олмайди” – эксперт билан суҳбат
21:19 / 06.07.2026
Nokia сунъий интеллектга эга тугмали телефонларни тақдим этди
20:12 / 01.07.2026