Тошкент вилоятида безорилик қилган шахс ушланди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
2020 йил 12 апрель куни тахминан соат 12:20да 40 ёшли А.Н. спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолда жамоат жойи ҳисобланган Ангрен шаҳри Бўстон МФЙда жойлашган спиртли ичимликлар дўконининг ичида бўла туриб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан 44 ёшли Ш.М. билан ўзаро жанжаллашган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, у Ш.М.га оёқлари билан бир неча маротаба тепиб тан жароҳати етказган. Натижада, Ш.М. олган тан жароҳатлари билан Ангрен шаҳар Марказий шифохонасига ётқизилган.
Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, Ш.М.га «ўртача оғирлик»даги тан жароҳати етказилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ангрен шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан А.Н.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. А.Н. гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.
Мавзуга оид
22:40 / 07.10.2024
Ангренда кўмир кони кенгайтирилиши сабаб уйлари кўчган ёки бузилган аҳолига 60 млрд сўмдан ортиқ пул тўланади
21:51 / 14.09.2024
Тошкентда ёш ишчини калтаклаган дўкон ходимига маъмурий иш қўзғатилди
19:06 / 14.09.2024
Inbazar дўконида ёш ходим хатоси учун калтакланди
09:45 / 10.09.2024