Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистонда илк бор Ғалаба кунига бағишланган ҳарбий парад бўлиб ўтди
9 май куни Туркманистонда Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан илк бор ҳарбий парад бўлиб ўтди.
Шу куни эрталабдан президент Гурбангули Бердимуҳамедов, ҳукумат аъзолари, уруш фахрийлари ва дипломатлар Мангу олов ёнига гулчамбарлар қўйишган.
Шундан кейин Бердимуҳамедов Ашхободга ташриф билан келган Россия мудофаа вазири ўринбосари, генерал-полковник Александр Фомин билан учрашган. Фомин Туркманистон раҳбарига унинг бобоси Бердимуҳаммад Аннаев уруш вақтида жанг қилган ўқчи полк байроғини топширган.


Кечки пайт “Халқ хотираси” деб номланган ёдгорлик мажмуасида Иккинчи жаҳон уруши даври ҳарбий техникаси намойиши билан ҳарбий парад бўлиб ўтган.
Таъкидлаш жоиз, бу мустақил Туркманистон тарихида Ғалаба куни шарафига ўтказилган илк парад бўлди. Аввал республикада парадлар фақат Мустақиллик куни муносабати билан ўтказиб келинган.
Шу билан бирга, 2018 йилдан бери Туркманистонда 9 май дам олиш куни ҳисобланмайди.




Мавзуга оид
21:45 / 30.05.2026
Туркманистонда май ойи учун энг иссиқ рекорд ҳарорат янгиланди
11:33 / 10.05.2026
Зеленскийнинг «рухсати» ва КХДР ҳарбийлари. Москвадаги ҳарбий парад қандай ўтди?
08:53 / 23.03.2026
Тошкент ва Ашхобод ўртасида иқтисодий ҳамкорлик кучайтирилади
16:34 / 20.03.2026