Ўзбекистон | 22:17 / 11.05.2020
78870
3 дақиқада ўқилади

«Билайн»нинг 91 ходими карантинга олинган — Тошкент вилоятидаги вазият юзасидан маълумот берилди

Тошкент вилояти ҳокимлиги вилоятда коронавирус тарқалишига қарши олиб борилаётган ишлар тўғрисида ахборот берди.

Фото: Қурилиш вазирлиги

Унга кўра, 11 май соат 20:00 ҳолатига

  • Тошкент вилоятида доимий рўйхатда турувчи фуқаролардан 207 нафарида коронавирус тасдиқланган бўлиб, 128 нафар фуқаро соғайиб тиббий реабилитация марказларига ва яшаш манзилларига юборилди.

Карантинга олинган фуқаролар:

  • Юқори Чирчиқ карантин полигонида 6384 нафар, «Умид гулшани» оромгоҳида 44 нафар – жами 6428 нафар фуқаро стационар карантинга олинган.
  • Зангиота тумани юқумли касалликлар шифохонасида 65 нафар, Қуйи Чирчиқ тумани туғруқ комплексида 33 нафар, Паркент тумани тиббиёт бирлашмаси (ТТБ)да 202 нафар, Янгийўл ТТБда 150 нафар, Зангиота ТТБда 225 нафар, Қуйи Чирчиқ ТТБда 441 нафар – жами 1116  нафар фуқаро карантинга олинган.
  • Вилоятда жами 7544 нафар фуқаро стационар шароитда карантинга олинган. Уй шароитида 6520 нафар фуқаро карантинга олинган бўлиб, бундан хонадонлар сони 1203 та, оилалар сони эса 1297тани ташкил этади.
  • Сафарбар этилган тиббиёт ходимлари сони (вилоят бўйича): 203 нафар терапевт, 122 нафар реаниматолог, 82 нафар инфекционист, 132 нафар эпидемиолог – жами 539 нафар шифокор, 4246та ўрта ва кичик тиббий ходимларини ташкил этади.

Юқори Чирчиқ карантин полигонига жойлаштирилган фуқаролар:

  • Ғишт кўприк чегара постидан ўтган 218 нафар фуқародан 214 нафари (улардан 3 нафари Зангиота юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилган)
  • «Билайн» компаниясининг 91 нафар ишчиси
  • Паркент туманида уй карантинида бўлган 45 нафар фуқаро
  • Сеул-Тошкент чартер рейсида келган 127 нафар фуқаро
  • Тез тиббий ёрдам автомашиналарида яна 34 нафар фуқаро.

Юқори Чирчиқ карантин полигонида COVID-19 аниқланган 4 киши даволаш муассасаларига ўтказилди.

Пскент туманидан 10 нафар ҳамшира ва 5 нафар кичик тиббий ходим, Юқори Чирчиқ ҳамда Ўрта Чирчиқ туманидан невропатолог, травматолог, кардиолог, гинеколог, гастроэнтерологлар Юқори Чирчиқ карантин полигонига юборилди.

Бундан ташқари:

  • Зангиота туман юқумли касалликлар шифохонасидаги 1 беморда COVID-19 аниқлани сабабли Республика эпидемиология, микробиология, юқумли касалликлар шифохонасига ўтказилди.
  • Қуйи Чирчиқ ТТБдан 1 нафар фуқаро Зангиота туман юқумли касалликлар шифохонасига юборилди.
  • Янгийўл шаҳар деҳқон бозорида фаолият юритаётган 220 нафар фуқародан COVID-19га анализ олинди.

Мавзуга оид