Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бойсунда бошқарувни йўқотган ҳайдовчи ЙТҲ натижасида қурбон бўлди
Ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Жорий йилнинг 9 май куни соат 03:20ларда Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани, “Шифобулоқ” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 1322-км.да йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳайдовчи, 1974 й.т. Ф.Ж. “Тошкент-Термиз” йўналиши бўйлаб “Камаз” русумли юк транспорт воситасида ҳаракатланаётиб, бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлнинг ўнг томонидаги бетон тўсиққа урилган ва йўлдан чиқиб кетиб йўл транспорт ҳодисаси содир этган.
Натижада, ҳайдовчи 46 ёшли Ф.Ж. оғир тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.
Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Бойсун туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Барча йўл ҳаракати иштирокчиларидан йўлларда ҳаракатланганда эҳтиёткор бўлишларини, “Йўл ҳаракати қоидалари”га амал қилишларини сўраб қоламиз”, - дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
09:30 / 17.06.2026
Тошкентда Lacetti ва BYD тўқнашуви оқибатида уч киши ҳалок бўлди
18:17 / 15.06.2026
“Сув ичаман деб чалғидим” – Навоийда ЙТҲга учраган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди
14:23 / 15.06.2026
Самарқандда Damas ҳайдовчиси ЙТҲ содир этиб, машинадан тушиб қолди
15:55 / 13.06.2026