Французлар қайта изоляцияга тайёр туришга чақирилди
Душанба куни Франция конституцион суди мамлакатнинг қатор чекловлар сақланган ҳолда изоляциядан чиқиши тўғрисидаги қонунни тасдиқлади.
Францияда коронавирус тарқалиши сабабли жорий этилган изоляция режимидан чиқиш стратегияси координатори Жан Кастекс аҳолини қайтадан оммавий изоляцияга тайёр туриш ҳақида огоҳлантирди.
"Фавқулодда қайта изоляция кўзда тутилиши шарт", - деб ёзди Кастекс мамлакатда чекловлар юмшатилишининг дастлабки кунида.
У ноозиқ-овқат дўконларининг очилиши, айрим корхоналар, кутубхоналар, кичик музейларнинг фаолият бошлашига чекловларни қайтаришни, жамоат транспортида ҳимоя ниқобларини тақиш мажбурийлигини таъминлашга чақирди.
"Вакцина ёки даволаш усули яқин муддатларда бўлмас экан, Франция аҳолиси эпидемия қайтарилиши олдида ожиз қолади", - деди Кастекс.
Душанба куни Франция конституцион суди мамлакатнинг қатор чекловлар сақланган ҳолда изоляциядан чиқиши тўғрисидаги қонунни тасдиқлади.
Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Францияда охирги суткада 263 бемор вафот этган (бир кун аввал 70 киши), жами ўлимлар сони 26,6 мингдан ошган. Бир кун ичида коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 456та янги ҳолат аниқланган, 140 мингга яқин киши коронавирус юқтирган.
Мавзуга оид
23:35 / 15.11.2024
Франция прокуратураси маданият вазирини судга топширишни талаб қилди
20:58 / 12.11.2024
Франциядаги йирик оммавий ахборот воситалари Х ижтимоий тармоғини судга берди
17:50 / 06.11.2024
Макрон Трамп ғалабасидан кейин Франция ва Германия мақсадларини айтди
21:44 / 05.11.2024