Жаҳон | 18:15 / 11.05.2020
5307
1 дақиқада ўқилади

ЕИ Исроил Иорданнинг Ғарбий соҳилини босиб оладиган бўлса санкциялар билан жавоб қайтариши мумкин

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Америка ҳукумати Ғарбий соҳилдаги яҳудий аҳоли масканларини Исроил ҳудуди деб тан олиш ниятида эканлигини айтганди.

Фото: AP Photo/Francisco Seco

Исроил томонидан Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили эҳтимолий аннексия қилиниши Евроиттифоқнинг жавобига сабаб бўлади. Бу ҳақда ЕИ ташқи сиёсат хизмати вакили Петер Стано маълум қилди.

"Санкцияларга келадиган бўлсак, қарор аъзо давлатлар томонидан қабул қилинади. Ҳозирда аъзо давлатлар ўртасида мунозара кетмоқда. ЕИ аннексия эътиборсиз қолмаслигини кўп марта айтган. ЕИ жавоб қайтаради", деди у.

Станонинг сўзларига кўра, ушбу масала 15 майда ЕИнинг 27 мамлакати ташқи ишлар вазирларининг видеоконференция шаклидаги йиғилишида муҳокама қилинади.

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Америка ҳукумати Ғарбий соҳилдаги яҳудий аҳоли масканларини Исроил ҳудуди деб тан олиш ниятида эканлигини айтганди. 

22 апрель куни АҚШ давлат котиби Майкл Помпео бу борадаги якуний қарорни Исроил қабул қилишини билдирди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид