Трамп Хитой билан савдо келишувини қайта кўриб чиқишга қарши эканлигини айтди
Келишувни бекор қилиш ва уни янгича шартларда тузиш Пекин манфаатларига мос келади.
АҚШ президенти Дональд Трамп Хитой билан савдо келишуви бўйича музокараларни янгилашга қарши чиқди. У Оқ уйдаги матбуот анжуманида ана шундай баёнот берди.
"Бу мени мутлақо қизиқтирмайди. Биз келишув туздик. Аммо эшитишимча, Хитой ўзига яхши шароитларни яратиш учун музокараларни қайтадан бошлашни хоҳламоқда", - деди Трамп.
Келишувни қайтадан кўриб чиқиш мавзуси Хитойнинг Global Times нашрида мамлакат ҳукумати маслаҳатчилари АҚШ билан савдо келишуви борасида музокараларни янгилаш кераклигини айтишаётгани ҳақидаги хабардан сўнг ўртага чиқди.
Уларнинг фикрича, АҚШ коронавирус пандемияси давомида заифлашди ва энди Хитой билан савдо уруши олиб бора олмайди. Шу боис келишувни бекор қилиш ва уни янгича шартларда тузиш Пекин манфаатларига мос келади.
Пекин ва Вашингтон 15 январда бир ярим йил давом этган савдо урушидан сўнг келишувга эришганди. Ушбу ҳужжатга кўра, Пекин икки йил ичида АҚШ маҳсулотлари импортини камида 200 млрд долларга ошириши керак.
Мавзуга оид
22:30 / 15.11.2024
Трамп жамоаси билан Украинадаги уруш тезроқ тугайди — Зеленский
19:22 / 15.11.2024
Америкалик ҳарбий хизматчилар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ортди
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
16:56 / 14.11.2024