Жаҳон | 21:51 / 13.05.2020
19811
1 дақиқада ўқилади

Ким Чен Ин яна кўздан ғойиб бўлгани маълум қилинди 

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин номаълум сабабга кўра яна кўринмай қолди. Бунга New York Post нашри эътибор қаратди.

Фото: Reuters

Нашрнинг таъкидлашича, Ким Чен Ин 12 кундан бери кўринмаяпти ва ҳеч қандай баёнотлар бермаяпти. “Балки у ҳақиқатан ҳам фабрикаларда тасмалар кесаётгандир, бироқ бу суратлар ҳақиқийлигини текшира олмаймиз”, деб изоҳ берган Ким Чен Иннинг охирги марта кўриниш берганига АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Роберт О'Брайен. 

15 апрелда Ким Чен Ин ўз бобоси, Шимолий Корея асосчиси Ким Ир Сен таваллуд кунининг нишонланишида иштирок этмагандан кейин унинг оғир аҳволдалиги ёки ҳаттоки ўлган бўлиши мумкинлиги ҳақида гаплар тарқалганди. 

Бироқ 2 май куни унинг фабрикалардан бирининг тантанали очилишида қизил тасмани кесаётгани сурати пайдо бўлган. Суратда у соғлом кўринишда бўлган.

Мавзуга оид