Telegram криптовалюталар борасида инвесторлар фойдасига қарор қабул қилди
Telegram асосичиси Павел Дуров компания томонидан ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётган Gram криптовалюталарига пул тиккан АҚШдан ташқаридаги инвесторлар фойдасига қарор чиқарди. Компания ўз криптовалюталарини сотиб олган инвесторларга улар олдидаги қарздорликни муддатидан олдин узган тақдирда ҳам тиккан пулларидан 110 фоиз даромад олишлари мумкинлигини маълум қилди.
Gram криптовалютасини сотиб олганларнинг баъзилари бу шартга рози ҳам бўлган. Дуров инвесторлар билан тузилган шартномага ўзгартириш киритган. Бу ҳақда инвесторларга юборилган хатда айтилган. Forbes билан суҳбатлашган икки инвестор буни тасдиқлади. Асосий ўзгариш шуки, кредиторлар уларнинг олдидаги қарздорлик тўланганидан кейин ҳам тиккан пулларидан 110 фоиз миқдорда фойда олишади.
Олдинги келишувга кўра, Telegram кредиторларга пулларини 31 июлгача тўлаши, аммо бу вақтгача ҳисоб-китоб қилинса, улар ваъда қилинган 110 фоиз фойдани олишолмасди. Янги келишувга кўра эса пуллар 2021 йил 31 апрелгача босқичма-босқич тўлаб борилади. Шунингдек, Telegram қарзлар қайтарилгунга қадар янги кредит олмайди. Компания кредиторларга пулларини криптовалютада эмас, одатий валютада тўлашини алоҳида таъкидлаган.
Telegram АҚШ ва Европа санкцияларида бўлган кредиторлар бўйича бандга ҳам аниқлик киритган. Пул тарқатилаётган вақтда кредитор қандайдир санкцияга учраган бўлса, у Telegram пулни тўлаши қонун бузилиши сифатида қараладиган вақтга қадар пулини ололмайди. Компания шунингдек, инвесторнинг жисмоний шахс бўлган оила аъзоларига қимматли қоғозлар бўйича имтиёзлар тақдим этишини маълум қилган.
Телеграм ҳамда инвесторлар ўртасидаги можаро 30 апрелдаги воқеадан кейин янада кучайганди. Ўшанда компания ваъда қилган Gram криптовалютасини ишлаб чиқариш яна ортга сурилганди. Бунга Telegram ҳамда АҚШ қимматли қоғозлар ва биржа бўйича комиссияси ўртасидаги суд жараёни сабаб бўлганди. Суд жараёни сабаб инвесторлар ва компания ўртасидаги келишув автоматик тарзда тўхтатилган. Шу боис янги келишув таклиф қилинди.
Telegram криптовалюта ишлаб чиқариш бўйича блокчейн-лойиҳасини 2018 йилда бошлаган ва икки босқичдан иборат инвестицион дастурида умумий 1,7 миллиард доллар йиғишни уддалаганди. 29 апрелда Telegram юзага келган муаммо сабаб Gram криптовалютасини чиқара олмаслигини маълум қилиб, инвесторларга иккита таклифни берганди: улар ўша вақтнинг ўзида тиккан пулларининг 72 фоизини олишлари (чунки қолган пул лойиҳа учун ишлатилган) ёки пулларини кредит сифатида расмийлаштиришлари мумкин эди. Компания кредиторларга ваъда қилинган 110 фоиз фойдани 2021 йил апрелгача қайтаришини ҳам айтган. Бу можародан сўнг Telegram инвесторларининг компанияга бўлган ишончи шубҳа остида қолди.
Forbes билан суҳбатда бўлган инвесторлардан бири янги келишувни иккиланмай имзолаганини айтган. Яна бир инвесторга кўра, компания берган ваъдасини бажара олишига ишонмаётганлар сони ишонаётганлардан кўпроқ. Инвесторларнинг аксари Telegram’нинг судлашаётганидан хавотирда. Чунки суд жарима белгиласа, компания аввал жаримани тўлайди ва кейинчалик кредиторларнинг пулларини бериши мумкин. Инвесторлардан бирининг айтишича, 30-40 фоиз кредиторлар пулларини қайтариб олишмайди.
Олдинроқ суд тақиқи сабаб Telegram криптовалюта чиқара олиши шубҳа остига олинганди. Павел Дуров эса инвесторларга таклиф қилинган биринчи таклифни «оғир қарор» деб атаган.
Мавзуга оид
11:40 / 10.11.2024
Олтин ва кумуш арзонлашди, Bitcoin нархи кескин ошди - халқаро молия бозори шарҳи
18:03 / 03.11.2024
Telegram мини-иловалар учун янги функцияларни жорий қилади
19:23 / 02.11.2024
Белгия Telegram терговида Франция билан ҳамкорлик қилади
19:06 / 01.11.2024