Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғона коронавирусдан холи ҳудудга айланди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фарғонада коронавирусга чалинган беморларнинг охиргиси ҳам тузалгани ҳақида маълумот берди.
«Фарғона вилоятида коронавирусга чалинган сўнгги бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.
Дарҳақиқат, юртимизда коронавирус инфекцияси аниқланган дастлабки кунлардан инфекция тарқалишининг олдини олиш, беморларни самарали даволаш борасида қатъий ва тизимли саъй-ҳаракатлар йўлга қўйилди. Ушбу чора-тадбирлар самараси ўлароқ, мамлакатимизда коронавирус инфекциясидан холи бўлган ҳудудлар сафи кенгайиб бормоқда.
Фарғонада тузалган сўнгги бемор (40 ёшли эркак) ушбу вилоятнинг Олтиариқ туманидан бўлиб, коронивирус инфекциясига чалинган фуқаролар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Шундай қилиб, вилоятдаги фидойи шифокорлар саъй-ҳаракати туфайли коронавирус инфекциясига чалинган 157 нафар беморнинг барчаси бутунлай соғайди», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.
Айни пайтда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2077 нафарни ташкил этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бунгача Жиззах, Қашқадарё ва Навоий вилоятлари ҳам коронавирусдан холи ҳудудга айланганди. Аммо 9 май куни вилоятда яна коронавирус аниқлана бошлади, айни вақтда вилоятда 15 нафар бемор бор.
Мавзуга оид
08:25 / 18.03.2026
Фарғона ва Навоийда йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди
14:12 / 17.03.2026
Қўқоннинг “Тайсон”и: Фарғонада эркак бозор назоратчисининг қулоғини тишлаб, узиб олгани учун қамалди
22:30 / 15.03.2026
Фарғонада айрим болалар ўйинчоқлари савдодан олиб ташланмоқда
16:10 / 11.03.2026