Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда меҳмонлар учун аэротакси хизмати мавжуд бўлган биринчи меҳмонхона пайдо бўлади
Хитойнинг учувчисиз парвоз қурилмалари ишлаб чиқарувчи Ehang компанияси LN Holdings туристик компанияси билан бирга меҳмонхоналар тармоғи мижозларига ҳаводан диққатга сазовор жойларни томоша қилиш имкониятини таклиф қилмоқчи. Томида учиш-қўниш майдончасига эга биринчи меҳмонхона Гуанчжоудаги LN Garden Hotel бўлади.
Икки компания раҳбарлари шу мақсадда келишув имзолашди. Унга кўра, LN Garden Hotel меҳмонхонаси негизида шаҳар узра экскурсия парвози амалга ошириш, керакли манзилга ҳаво орқали етиб олиш, авиашоу томоша қилиш ёки дрон ёрдамида етказилган буюртмани қабул қилиш имкониятини таклиф қилувчи ҳаво транспорти платформаси қурилади. Келишув имзолангач, журналистлар аэротакси бортига кўтарилиб, меҳмонхона атрофида парвоз қилиб чиқиш имконига эга бўлдилар.
EHang 216 автоном ҳаво таксиси икки йўловчига мўлжалланган ва кабина атрофида жойлашган 8 жуфт ротор билан жиҳозланган. Қурилманинг макмисал тезлиги 130 км/соатни, крейсерлик тезлиги эса 100 км/соатни ташкил қилади. Унинг аккумулятори 21 дақиқа парвоз қилишга етади.
Бу Ehang компаниясининг ўз бизнесини туристик йўналиш томон ривожлантиришга биринчи уриниши эмас. Март ойида компания ўз қурилмасининг синов парвозларини ҳар қандай турдаги соф транспорт маъқулланувчи Норвегияда ўтказмоқчи эканлигини маълум қилганди. Компания, шунингдек, апрелда Хэчжоуда кутиш зали ва учиш-қўниш майдончаларига эга уч қаватли аэровокзал қуришини маълум қилган.
Март бошида EHang 216 аэротаксиси Хэчжоу шаҳри раҳбарияти коронавирусга қарши кураш бўйича ташкиллаштирган машғулотларда иштирок этганди. Ўшанда қурилманинг юк модификацияси старт нуқтасидан 4 км узоқликда жойлашган маҳаллий шифохона қўниш майдончасига дори-дармон етказиб, автоматик тарзда орқага қайтган.
Мавзуга оид
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
22:15 / 09.06.2026
Хитойда илк марта одамга чўчқанинг иккита буйраги ва жигари муваффақиятли кўчириб ўтказилди
21:33 / 09.06.2026
Хитойнинг ўнлаб компаниялари Пентагоннинг қора рўйхатига киритилди
20:27 / 09.06.2026