Жаҳон | 17:25 / 15.05.2020
4070
1 дақиқада ўқилади

Амстердамдаги ресторанда мижозлар алоҳида ойнаванд «иссиқхона»ларда тамадди қилади

Mediamatic ETEN «иссиқхоналар» ёрдамида ходимлар ва мижозлар ўртасидаги мулоқотни камайтирмоқчи.

Фото: Mediamatic ETEN

Амстердамдаги Mediamatic ETEN ресторани 1 июндан Serres Séparées (французчадан таржима қилинганда «алоҳида иссиқхона» маъносини билдиради) лойиҳасини ишга туширади.  

Жойларга 21 майдан буюртма бериш мумкин. Аммо Mediamatic ETEN ҳукуматдан очилиш учун расмий рухсатномани ҳозирча олгани йўқ.  

Mediamatic ETEN «иссиқхоналар» ёрдамида ходимлар ва мижозлар ўртасидаги мулоқотни камайтирмоқчи. Битта кабинкага уч кишигача жойлашиши мумкин. Официантлар ҳимоя экрани ва қўлқоплар билан таъминланган бўлиб, таомни узун ёғоч патнисларда беришади.

Рестораннинг билдиришича, «иссиқхоналар» пандемиядан анча аввал сотиб олинган бўлиб, улардан бадиий марказнинг арт-лойиҳаларида фойдаланилган.

Нидерландияда 1 июндан музей, ресторан ва театрлар очилади. Охирги маълумотларга кўра, мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 43 мингдан ошган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид