Бойсундан бир гуруҳ тадбиркорлар туман марказидаги деҳқон бозори ҳокимият томонидан ёпиб қўйилиши юзасидан мурожаат йўллашди. Ушбу мурожаатга ҳамоҳанг тарзда Kun.uz сайтида ва ижтимоий тармоқларда ҳам хабарлар берилди.

Сайт мухбирлари томонларни эшитиш, вазиятни холис ўрганиш мақсадида Сурхондарёга борди.

Бойсуннинг эски шаҳар қисмида жойлашган мазкур деҳқон бозорда жами 126та дўкон ва расталар бўлиб, шундан 74таси тадбиркорларга тегишли.

Сўнгги бир ой давомида ҳокимлик томонидан бозорни ёпиш борасида амалий ҳаракатлар бошланган. Хусусан, бозор ёпилишидан норози бўлиб тўпланган аҳолини тарқатиш учун ИИБ ходимлари жалб қилинган. Махсус техникаларда фуқароларга сув пуркалган, айримлар ИИБга олиб бориб, огоҳлантирилгани маълум қилинди.

Шу ўринда фуқаролар билан сўнгги зиддиятга олиб келган ҳолат ҳақида. 12 май куни олинган видеоларда ички ишлар бўлими ва Миллий гвардия ходимлари ўраб турган экскаватор бозорга кирадиган йўлни қазиб ташлашга уринаётгани акс этганди.

Видео юзасидан Сурхондарё вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати телеграм каналида изоҳ берилди. Унда экскаватор бозорни бузиш учун эмас, балки «Ўзбектелеком» АК вилоят филиали Бойсун телекоммуникация боғланмаси томонидан Алишер Навоий ва Истиқлол кўчалари бўйлаб халқаро оптик толали алоқа кабелини ётқизиш мақсадида қазиш ишларини бажариш учунгина киритилгани айтилган.

Аммо тез орада вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати ёлғон хабар тарқатгани маълум бўлди. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳокимлик маълумотини рад қилди