Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Индонезияда мамлакатга киришда саломатлик тўғрисидаги маълумотнома сўралади
Маълумотнома хориж фуқароларидан ҳам, Индонезия фуқароларидан ҳам сўралади.
Индонезия соғлиқни сақлаш вазирлиги жорий этган янги талабга мувофиқ, мамлакатга кириб кириб келаётган барча шахслар саломатлиги тўғрисидаги маълумотномани тақдим этиши керак бўлади. Бу ҳақда Antara агентлиги хабар берди.
Агентликнинг хабарига кўра, маълумотнома хориж фуқароларидан ҳам, Индонезия фуқароларидан ҳам сўралади. Ушбу маълумотнома чиқиб кетилаётган мамлакатда олиниши айтилмоқда. Маълумотнома инглиз тилида, берилганига бир ҳафтадан кўп муддат ўтмаган бўлиши керак.
Шунингдек, қайд этилишича, барча келувчилар карантин ўташи ҳамда қўшимча тиббий текширувдан ўтиши лозим бўлади.
Индонезия соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 17 мингдан ошган, мингдан ортиқ киши вафот этган.
Мавзуга оид
09:25 / 06.03.2026
Малайзия ва Индонезиядан жалб қилинган сайёҳлар учун субсидия ажратилади
08:56 / 27.02.2026
2026 йилда Имом Бухорий мажмуасига 100 минг индонезиялик зиёратчи келиши кутилмоқда
11:17 / 10.02.2026
ЕИ илк бор учинчи давлатлар портларига санкция қўллашни кўриб чиқмоқда
19:34 / 11.01.2026