Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мақолага муносабат: Мактаб психологларининг ойлик маошлари тўлаб бериладиган бўлди
14 май куни Kun.uz сайтида Андижон вилояти, Балиқчи тумани 2-умумтаълим мактаби психологларининг муаммолари юзасидан «Балиқчидаги мактаб психологлари карантин даврида маошсиз қолдирилган. Нега бундай бўлди?» сарлавҳали таҳлилий мақола эълон қилинган эди.
«Андижон вилоят халқ таълими бошқармаси материал кенг оммага тақдим этилган куниёқ, ҳолатни батафсил ўрганиш мақсадида ишчи гуруҳ тузилганини билдирган. Бошқарма матбуот хизмати 15 май куни ҳар икки психологнинг маоши тўла тўлаб берилгани ҳақида маълумот берди.
«Жорий йилнинг 14 май куни Kun.uz интернет нашри орқали «Балиқчидаги мактаб психологлари карантин даврида маошсиз қолдирилган. Нега бундай бўлди?» мавзусидаги мақола юзасидан вилоят халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади. Аввал хабар берганимиздек, мазкур ҳолат бўйича вилоят халқ таълими бошқармасининг соҳа мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳи тузилган эди. Мазкур ишчи гуруҳ мақолада келтирилган мурожаатни жойига бориб ўрганиб чиқди.
Ўрганиш натижасида тумандаги 2-умумтаълим мактабининг амалиётчи руҳшунослари Барчиной Шерматова ва Ибодат Дадамирзаевага жорий йилнинг апрель ойи учун иш ҳақи тўланмагани маълум бўлди.
Туман халқ таълими бўлими ҳисобчиси А.Тўхтабоев томонидан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2020 йил 13 апрелдаги 105-сонли буйруғида белгиланган вазифаларнинг мазмун-моҳиятини тушиниб етмагани ва нотўғри талқин қилгани оқибатида мурожаат қилган ходимларнинг апрель ойи иш ҳақлари тўланмай қолган. Шунинг учун унга нисбатан тегишли тартибда интизомий жазо чораси кўрилди.
Мурожаатчилар Барчиной Шерматова ва Ибодат Дадамирзаева номутахассис кадрлар бўлсада, ҳозирги карантин даврини инобатга олган ҳолда уларга апрель ойининг иш ҳақлари жорий йилнинг май ойи аванс тўловларига қўшиб тўлаб берилади», дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
20:49 / 29.05.2026
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
08:45 / 20.05.2026
Ўсимликлар карантини агентлиги директори янги вазифага ўтди
19:09 / 11.05.2026
Россияда ўзбек асаларилари ортилган юк машинаси бир ойдан бери қидирилмоқда
21:55 / 26.04.2026