Самарқандда 10 нафар бемор тузалди. Ўзбекистонда жами соғайганлар сони 2168 нафарга етди
Айни пайтга қадар мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2168 нафарга етди.
Самарқанд вилоятида 10 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар қилмоқда.
Тузалганларнинг барчаси Самарқанд вилоятидан (5 нафари Оқдарё туманидан, 3 нафари Самарқанд шаҳридан, 2 нафари Тойлоқ туманидан) бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган. Уларнинг 5 нафари эркак, 5 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 33 ёшда, ёши кичиги эса 2019 йилда туғилган.
Вилоятда шу пайтга қадар 144 нафар бемор бутунлай соғайган бўлса, эндиликда 154 нафар фуқаро касалликдан бутунлай фориғ бўлди.
Мавзуга оид
13:49 / 14.11.2024
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024