Жаҳон | 18:24 / 16.05.2020
5018
1 дақиқада ўқилади

Таиландда халқаро авиарейсларга қўйилган тақиқ 30 июнгача узайтирилди

Мамлакатда 3 апрелдан бери соат 22:00дан 04:00гача комендантлик соати амал қилмоқда. Ушбу тартибни бузганлар икки йилгача қамалади ёки 40 минг бат (1,2 минг доллар) миқдорида жарима тўлайди.

Таиланд ҳукумати мамлакат аэропортларида барча халқаро йўловчи рейсларига қўйилган тақиқ муддатини тўртинчи марта узайтирди. Бу ҳақда қироллик фуқаро авиацияси бошқармаси фармойишида айтилади

Ҳужжатга кўра, Таиландга халқаро йўловчи рейслари келишига 4 апрелда қўйилган тақиқ 30 июнгача амал қилади. Ушбу тақиқ давлат ёки ҳарбий самолётларга, ҳалокатли қўниш, гуманитар ёрдам, тиббий ва қутқарув парвозлари репатриация ва юк самолётларига нисбатан татбиқ этилмайди. Шу билан бирга, юқорида санаб ўтилган ҳолатлар орқали мамлакатга келганлар  14 кунлик карантинга жойлаштирилади.

Таиландда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ биринчи ҳолат 13 январда қайд этилганди. Ҳозирга келиб касалланганлар сони 3 мингдан ошди, 2,8 мингдан ортиқ киши соғайди ва 56 киши вафот этди.

Мамлакатда 3 апрелдан бери соат 22:00дан 04:00гача комендантлик соати амал қилмоқда. Ушбу тартибни бузганлар икки йилгача қамалади ёки 40 минг бат (1,2 минг доллар) миқдорида жарима тўлайди.

Мавзуга оид