Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой тиббий товарлар экспортидан деярли 20 млрд доллар ишлаб олди
Хитой коронавирус пандемияси ортида катта миқдорда тиббий товарлар экспорт қилиш ортидан 2,5 ой ичида деярли 20 млрд доллар ишлаб олди.
Хитой 1 мартдан 16 майгача давр ичида 134,4 млрд юанлик (19,5 млрд доллар) тиббий товарлар экспорт қилди. Бу ҳақда Хитой божхона хизмати маълумотларига таяниб “Интерфакс” ахборот агентлиги хабар берди.
Таъкидланишича, Хитой хорижга 509 млнта ниқоб, 216 млнта ҳимоя кийими, 810,3 млнта ҳимоя кўзойнаги, коронавирусни аниқлаш учун 162 млнта тест тўплами, 727 мингта ўпкани сунъий шамоллатиш қурилмаси, 264,3 млнта инфрақизил термометр (тепловизор) ва 10,4 млн жуфт жарроҳлик қўлқопи жўнатган.
Ушбу тиббий буюмларнинг асосий харидорлари АҚШ, Германия, Япония, Франция ва Италия бўлган.
Мавзуга оид
18:29 / 08.07.2026
Xiaomi янги Sky Nomad автомобил брендини яратди
11:41 / 07.07.2026
Хитойда оғир хасталикка чалинган ватандош қўллаб-қувватланди
17:53 / 06.07.2026
Хитой Тинч океанида узоқ масофали баллистик ракетасини синовдан ўтказди
20:57 / 02.07.2026