Самарқандда учта туманда ИИБ бошлиғи ўзгарди
Самарқанд вилоятининг Нарпай, Пахтачи ва Иштихон туманларида ички ишлар бўлимлари бошлиқлари ўзгарди.
Майор Улуғбек Анварович Халимов Самарқанд вилояти Нарпай тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар У.Халимов ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси Самарқанд вилояти бўйича бўлими катта тезкор вакили лавозимида фаолият юритган.
Нарпай тумани ички ишлар бўлимига 2017 йил августидан буён подполковник Тожиддин Эшназаров раҳбарлик қилиб келаётганди.
Майор Сирожиддин Саъдуллаевич Ортиқов Самарқанд вилояти Пахтачи тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у вилоятнинг Иштихон тумани ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
2018 йил августидан подполковник Ботирали Санақулов Пахтачи тумани ИИБ бошлиғи вазифасини бажарувчи эди.
Ўз навбатида Сирожиддин Ортиқов ўрнига Иштихон туманига подполквоник Сурач Садрединович Шарипов янги бошлиқ этиб тайинланган.
У бунгача Самарқанд вилояти ИИБ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Мавзуга оид
16:31 / 04.11.2024
Ўзбекистоннинг Индонезиядаги янги элчиси тайинланди
15:44 / 01.11.2024
Андижон вилояти ҳокими ўринбосари қамоққа олинди
18:28 / 30.10.2024
Мактабгача ва мактаб таълими вазирига янги биринчи ўринбосар тайинланди
18:32 / 28.10.2024