Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда яна 6 кишида вирус аниқланди, Тошкентда беморлар сони хориждан олиб келинаётганлар ҳисобига ўсмоқда
19 май куни Ўзбекистонда жами 64та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди ва 24 нафар бемор тузалди. Шу вақтгача 2338 бемор соғайган, айни вақтда шифохоналарда 504 бемор даволанмоқда. Республика бўйича даволаниш кўрсаткичи 82 фоизни ташкил этмоқда.
ССВ маълумотига кўра, бугун қайд этилган янги касалланиш ҳолатларининг 57таси хориждан келган фуқаролар билан боғлиқ - 14 май куни Санкт-Петербургдан чартер рейс орқали келган 44 кишида вирус аниқланган, шунингдек, халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси ҳисобланган 8 кишига ва 15 май куни Қозоғистондан келган 5 кишига коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилган.
Бугун Самарқандда яна 6 кишида вирус аниқланган ва бу вилоятдаги касалланиш ҳолатлари сони 281тага етган. Шу вақтгача беморларнинг 175 нафари тузалиб чиққан, бир бемор вафот этган, айни вақтда вилоят юқумли касалликлар шифохонасида 105 бемор даволанмоқда.
Шунингдек, Тошкент шаҳрида карантинга олинганлар орасида битта ҳолат қайд этилган.
Бугун Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан 17 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасидан 7 нафар, жами 24 нафар бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди.
Мавзуга оид
11:33 / 16.05.2026
Самарқанддаги ЙТҲда иккита юк машинаси ёниб кетди
11:45 / 14.05.2026
Самарқанд 2045 йилгача икки баравар кенгаяди
07:23 / 05.05.2026
Президент Самарқанддаги ОТБ йиғилишида муҳим ташаббусларни илгари сурди
17:45 / 30.04.2026