Жамият | 12:51 / 19.05.2020
15587
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторларига Миллий гвардия аёл ҳарбий хизматчилари бириктирилди

16 май - 18 май кунлари Миллий гвардия аёл ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда 223 нафар оилалар ўрганилиб, 173 нафар профилактик ҳисобда турувчи аёллар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди.

Фото: ИИББ ахборот хизмати

2020 йил 16 май куни Тошкент тажрибаси сифатида туман ИИОФМБ бошлиғи фармойишига асосан ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторларига ҳудуднинг криминоген вазиятидан келиб чиқиб жами 36 нафар Тошкент шаҳар Миллий гвардия аёл ҳарбий хизматчилари бириктирилди.

Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабарига кўра, ўзаро ҳамкорликда Тошкент шаҳрида хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш, оила-турмуш доирасидаги ҳодисалар юзасидан хар бир оилага кириб, уларнинг муаммоларини, оилавий низоларини ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. 

“Шунингдек, оилавий жанжалкашлар, фарзанд тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчилар, муқаддам судланганлар, жиноят содир этганлар, пробация назоратида турганлар, гиёҳвандлар, спиртли ичимликка ружу қўйганлар, тажовузкор руҳий касал аёллар билан профилактик чора тадбирлар ўтказишда, зўравонлик ва тазйиққа учраган аёлларга низоли ҳолатларда ҳимоя ордери расмийлаштиришда Миллий гвардия аёл ҳарбий хизматчиларининг куч воситаларидан фойдаланилмоқда ва бу ўзининг ижобий самарасини бермоқда”, - дейилади маълумотда.

Жорий йилнинг 16 май куни Тошкент шаҳрининг барча туманларида Миллий гвардия аёл ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда, 48 нафар содир этилган оилавий низолар келгусида ҳуқуқбузарлик ва жиноят бўлишини олдини олиш мақсадида, улар билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, уларга ҳимоя ордерлари берилди. 18 май куни эса зўравонлик ва тазйиққа учраган 52 нафар аёлга ўзаро ҳамкорликда ҳимоя ордерлари берилди.    

Бундан ташқари, 16 май - 18 май кунлари Миллий гвардия аёл ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда 223 нафар оилалар ўрганилиб, 173 нафар профилактик ҳисобда турувчи аёллар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди.

Мавзуга оид