АИ-80 маркали бензин нархи 3000 сўм бўлгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берилди
Ижтимоий тармоқларда “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятига қарашли бўлган Чинобод нефт базаси томонидан АИ-80 маркали бензин нархи 3000 сўм қилиб белгиланганига оид маълумотлар тарқалди. Маълум бўлишича, нефтбаза ушбу маркадаги бензинни 3000 сўмдан фақат юридик шахсларга сотади.
Kun.uz’нинг ишончли манбалари “Чинобод нефт базаси” МЧЖ томонидан Бухорода ишлаб чиқариладиган АИ-80 маркали бензинни биржадан арзонроқ сотиб олган ва уни ўзининг транспорт, солиқ, ишчиларининг ойлиги каби харажатларини ҳисобга олиб 3000 сўм қилиб белгилаган.
Лекин жисмоний шахслар бензинни бу нархда сотиб олиша олмайди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган нарх улгуржи нарх бўлиб, фақатгина АЁҚШлар АИ-80 маркали бензинни ушбу нархда сотиб олиши мумкин. АЁҚШлар ҳам ўз навбатида транспорт, солиқ, ишчиларга тўланадиган маош ва бошқа харажатларни қўшиб, бензинни 3500 сўмдан 4000 сўмгача сотиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 1 май кунидан бошлаб Аи-80 маркали бензин ва дизель ёқилғиси (шу жумладан ЭКО маркали дизель ёқилғиси) чакана нархини давлат томонидан тартибга солиш бекор қилинган.
Шунингдек, нефтни қайта ишлаш заводлари томонидан АИ-80 маркали автомобиль бензини ва дизель ёқилғиси фақат биржа савдолари орқали сотилиши белгилаб қўйилган.
3 майдан эътиборан АИ-80 маркали бензин нархи 500 сўмга арзонлашиб, 4000 сўмдан сотувга чиқарилганди. Шунингдек, дизель ёқилғисининг нархи ҳам арзонлашган.
Мавзуга оид
15:18 / 20.11.2024
Ёқилғи қуйиш ва газ тўлдириш шохобчалари бўйича мобил илова ишга туширилди
15:10 / 13.11.2024
Биржага чиқарилаётган АИ-80 бензинининг бошланғич нархига нисбатан чеклов ўрнатилди
17:26 / 06.11.2024
Пропан 5 ойда қарийб 2 баробарга, АИ-80 бензини эса йиллик нисбатда 26 фоизга қимматлашди
07:30 / 04.11.2024