Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БАА Марсга зонд жўнатади
Араб олимлари Марс ҳақида маълумотлар тўплаш учун унга ўзларининг илк зондларини учиришмоқчи. Зонд июль ўрталарида учирилиши режалаштирилган.
БАА 15 июлда Япониянинг Танэгасима оролидаги космодромдан Марсга илк зондини учирмоқчи. Бу ҳақда Phys.org нашри маълум қилди.
Зонд Hope – “Умид” деб номланган. У Марсга етиши ва унинг орбитасига чиқиши учун 495 млн километрлик масофани учиб ўтиши керак бўлади.
Қурилма камера, ҳарорат режимларини ўрганиш учун инфрақизил спектрометр, Марс атмосферасининг юқори қатламларини ўрганиш ва унда кислород ҳамда водород изларини топиш учун ултрабинафшаранг спектрометр билан жиҳозланган.
Зонд уни электр энергия билан таъминлаб турадиган қуёш панелларига эга.
“Зонднинг синовлари ўз маррасига етмоқда ва 2 ойдан кейин Марсга учувчисиз парвоз амалга ошиши керак”, деб айтган лойиҳа раҳбарларида бири Умрон Шараф.
Мавзуга оид
14:06 / 25.05.2026
БАА билан “Сифатли давлат бошқаруви” дастури йўлга қўйилади
17:39 / 22.05.2026
Шавкат Мирзиёев Миллий китобхонлик ҳаракатига старт берди
14:31 / 22.05.2026
Шавкат Мирзиёев: БАА билан кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳим
20:00 / 17.05.2026