Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда давлат-хусусий шериклик асосида қайси сармоядорларга соҳа жозибадор?
Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги раҳбари Ғолиб Холжигитов хорижий сармоядорларни Ўзбекистонда қизиқтираётган лойиҳалар ҳамда ДХШ йўналишидаги масалаларни маълум қилди.
Молия вазири ўринбосари ҳисобланган агентлик раҳбари суҳбат аввалида ДХШ моҳиятига қисқача тўхталиб ўтди.
«ДХШ - хусусий секторни бошқарув тажрибаси ва маблағларини жалб қилиш, хатарларни тўғри тақсимлаш орқали давлат хизматлари сифати ва инфратузилмасини яратиш бўйича давлат ва хусусий шерик ўртасидаги узоқ муддатли шартнома. ДХШ мақсадли инвестицияларни жалб қилишнинг сифат жиҳатдан янги ва самарали усулидир.
Хусусий сармоядор ўз маблағлари билан тажрибасини ҳам кенг татбиқ этади. Негаки, ДХШ асосий вазифаларидан бири - давлат хизмат кўрсатиш соҳасида сифатни оширишга қаратилган. Масалан, инфратузилмалар, таълим ва ижтимоий хизматларни қулай тарзда яратиш вазифаси турибди», – деди у.
Холжигитовнинг айтишича, хорижий сармоядорларнинг аксарияти Ўзбекистонда энергетика соҳасига катта қизиқиш билдирмоқда.
«Чунки, 2030 йилга қадар Ўзбекистонда электр энергияга бўлган талаб 70 фоизга ўсиши кутилмоқда. Осиё тараққиёт банки тайёрлаган энергетикани ривожлантириш бош режасига мувофиқ, Ўзбекистон Энергетика вазирлиги билан ҳамкорликда 5 ГВт қуёш энергия манбалари, 2 ГВт шамол энергия манбалари, шунингдек, газ-буғ иссиқлик электро станциялар қурилиши тасдиқланган», – дея қўшимча қилди у.
Жорий йилда Навоий вилоятида умумий қуввати 100 МВт бўлган фотоэлектрик станцияни лойиҳалаштириш, молиялаштириш, қуриш ва ишлатиш бўйича тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш учун инвестор танлаб олиш жараёни якунланганди. Унга кўра, БААнинг Masdar компанияси тендерда ғолиб чиқиб, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги у билан инвестиция битими, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ эса электр энергиясини сотиб олиш тўғрисида битим тузди .
Ғолиб Холжигитов маълумотига кўра, инвестор ишлаб чиқарилган электр энергиясини қатъий тариф – 1 кВт-с учун $2,679 миқдорида (тариф инвестиция лойиҳасининг бутун 25 йиллик муддати давомида хорижий валютада деноминацияланган) ягона харидор – «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖга сотиш мажбуриятини олди.
Суҳбат давомида Ғолиб Холжигитов дунё миқёсида ДХШ йўналишида трендга кўтарилган лойиҳалар, Ўзбекистонда бошқа соҳаларда ҳам лойиҳаларни амалга ошириш учун тўсқинлик қилувчи омиллар, коррупция ва иш сифати ҳақида маълумот берди.
Интервьюни Youtube орқали тўлиқ томоша қилишингиз мумкин.
Алишер Рўзиохунов суҳбатлашди
Мавзуга оид
08:49 / 04.06.2026
Тошкентда 40 та замонавий АЁҚШ қуриш режалаштирилмоқда
08:35 / 09.02.2026
Бўш ер майдонларида ДХШ асосида боғча очишга рухсат берилади
13:26 / 17.12.2025
ДХШ қонунчилигида тендер ва тўғридан тўғри музокаралар тартиби ўзгаради
11:04 / 19.11.2025