Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қуёшда қизиган автомобил коронавирус учун «ўлим камераси»га айланиши маълум қилинди
Forbes нашри АҚШнинг Жоржия университети мутахассислари тадқиқотига таяниб, қуёшда қизиган автомобил коронавирус штаммлари учун “ўлим камераси”га айланишини маълум қилди. Шу жиҳатдан у жуда самарадор ҳисобланади ҳамда сарф-харажатлар талаб қилмайди.
Фото: Валерий Мельников / РИА Новости
Нашрда таъкидланишича, коронавирус мавжуд бўлган сирт ёки газсимон муҳит 55 даражагача қизиганда, вирус унда 20 дақиқа ичида 99,99 фоизга, агар ҳарорат 65 даражагача ошса, 5 дақиқада ўлади.
Атроф-муҳит ҳарорати Цельсий бўйича 27 даража бўлганда автомобил салони тахминан бир соатда 50 даражагача қизийди. Автомобил ташқарисида ҳарорат қанчалик юқори бўлса, унинг салонидаги ҳарорат ҳам шунчалик юқори бўлади. Салондаги ҳарорат машина қуёшда қанчалик узоқ қолишига ҳам боғлиқ.
Тадқиқотга кўра, автомобилда қуёшли кунда қолиб кетган ҳимоя ниқоби ёки қўлқоп учун қайғурмаса ҳам бўлади, чунки салондаги вирус юқори ҳарорат билан йўқ қилинади. Бундан келиб чиқадики, ушбу ҳимоя воситаларини машинанинг қуёш яхши тушадиган қисмлари - асбоблар панелида, олд ўриндиқда ёки орқадаги токчада қолдирган маъқулроқ бўлади.
Мавзуга оид
15:37 / 15.04.2026
Ўзбекистон автомобил бозорида Chevrolet'нинг улуши 80 фоиздан пасайди
14:27 / 03.04.2026
Уй ва автомобил савдоси энди фақат банк орқали бўлади. Бу тизим қандай ишлайди?
22:36 / 02.04.2026
Машина сизники, рулда бошқа одам: жарима балли ҳақиқий ҳуқуқбузарга ёзилиши учун нима қилиш керак?
14:51 / 31.03.2026