Жамият | 11:18 / 20.05.2020
8974
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда электр жиҳозларни харид қилишдаги талон-торожликлар фош этилди 

Ҳолат юзасидан "Самарқанд ҲЭТК" АЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди. 

Текширувда 2017-2019 йилларда манзилли Дастур ижроси юзасидан “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖга “Ўзэлектроаппарат-Электрошчит” АЖ ва Тошэлектроаппарат” МЧЖдан электротехник жиҳозларни тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали мақбул (оптимал) нархларда сотиб олишга рухсат берилганлиги кўрсатиб ўтилган.

Бироқ, жамият мансабдор шахслари электротехник жиҳозларни сотиб олиш ҳақида бошқа МЧЖлар билан шартномалар тузишиб, 5,4 млрд сўм бюджет маблағларини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Бундан ташқари, жамият мансабдорлари томонидан “Ўзэлектроаппарат-Электрощит” АЖ ва “Тошэлектроаппарат” МЧЖлардан тўғридан-тўғри шартнома асосида харид қилинган трансформатор подстанцияларининг нархларига нисбатан трансформатор подстанцияларини 1,3 млрд сўмга бошқа корхонадан қиммат нархда сотиб олиниб, давлат ва жамоат манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан "Самарқанд ҲЭТК" АЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид