Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон президентининг махсус вакили АҚШ элчиси билан музокаралар ўтказди
Суҳбат чоғида энергетика, транспорт-коммуникация ва бошқа соҳаларда турли лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш бўйича Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.
2020 йил 20 май куни Ўзбекистон Республикаси президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев АҚШнинг фавқулодда ва мухтор элчиси Даниел Нейтан Розенблюм билан видеоконференцалоқа шаклида музокаралар ўтказди.
ТИВ хабарига кўра, турли соҳаларда икки томонлама ҳамкорлик ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди, шунингдек, Афғонистондаги ҳозирги вазият юзасидан фикр алмашилди.
Суҳбат чоғида энергетика, транспорт-коммуникация ва бошқа соҳаларда турли лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш бўйича Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари ҳам муҳокама қилинган.
Мавзуга оид
09:02
Нетаняҳу Трампга босим ўтказиши мумкин — АҚШ разведкаси
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
21:38 / 19.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида Швейцариядаги музокаралар ўтказилмайдиган бўлди
20:51 / 19.06.2026