Ўзбекистон | 00:35 / 22.05.2020
7431
2 дақиқада ўқилади

Сенат раиси Каттақўрғонда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг бандлигини таъминлаш масаласини кўриб чиқди

“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида 1053 та эҳтиёжманд камбағал оила аниқланган бўлиб, айни кунда уларнинг  45 фоизига тикув машиналари, печ ва духовкалар, турли ускуналар харид қилиб берилиб, иш билан таъминланди.

Фото: Сенат ахборот хизмати

Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Каттақўрғон шаҳрига ташрифи чоғида шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан дастур қабул қилинишига урғу берди, деб хабар бермоқда Сенат ахборот хизмати. 

Фото: Сенат ахборот хизмати

“Жумладан, аҳоли турмуш шароитини янада яхшилаш, янги иш ўрни яратиш борасидаги ишларни амалга оширишга эътибор қаратди. Бунинг учун Каттақўрғон шаҳрида етарли салоҳият мавжудлиги, шаҳар ҳудудининг Бухоро-Самарқанд автомагистралига яқин жойда жойлашганлиги ҳамда ҳудуднинг қулай темирйўл тармоқларига эга эканлиги транспорт логистикаси учун қулай транзит ҳудуд ҳисобланиши таъкидланди. Шунингдек, саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун қулай инфраструктура ва ишлаб чиқариш майдонларининг мавжудлиги гўшт вa гўшт маҳсулотларини қайта ишлаш имкониятларини кенгайтириши, ҳудуднинг 10 дан ортиқ турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқариш учун хом ашё базасига эга эканлигини келгусида шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги истиқболли режаларни амалга оширишда муҳим омил ҳисобланиши қайд этилди”, дейилади хабарда.  

Фото: Сенат ахборот хизмати

Қайд этилишича, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг манзилли рўйхати шакллантирилган. “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида 1053 та эҳтиёжманд камбағал оила аниқланган бўлиб, айни кунда уларнинг  45 фоизига тикув машиналари, печ ва духовкалар, турли ускуналар харид қилиб берилиб, иш билан таъминланди. Сенат раиси ташриф чоғида ушбу аҳолининг бандлигини таъминлаш масаласини ҳам кўриб чиқди.

Фото: Сенат ахборот хизмати

Ташриф давомида Танзила Норбоева аҳоли, хусусан, тадбиркорлар мурожаатларига эътибор қаратиб, ишбилармонлар томонидан тақдим қилинган 100дан ортиқ лойиҳалар билан танишди. Тадбиркорларнинг муаммоларини бартараф этиш мақсадида уларни банклар раҳбарияти билан учрашувини ҳам ташкил қилди.

Мавзуга оид