Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон президенти 30 майдан давлат хизматчилари ишга чиқишини маълум қилди
Рамазон ойи якунланиши муносабати билан мамлакатдаги зиёратгоҳ ва масжидлар олти соатга очилади. 26 майдан музейлар, диққатга сазовор масканлар, тарихий жойлар фаолият бошлайди.
Эрон президенти Ҳасан Руҳоний мамлакатда коронавирус тарқалиши сабабли киритилган чеклов чоралари юмшатилишини эълон қилди. Бу ҳақда Mehr агентлиги хабар бермоқда.
"Руҳоний мамлакатда коронавирус тарқалиши назоратга олинганини ва ўлим суръати пасайиши яхши янгилик эканлигини айтди", - дейилади хабарда.
Руҳонийнинг сўзларига кўра, 30 майдан давлат хизматчиларининг масофадан ишлашни тўхтатиб, иш жойларига қайтади.
Рамазон ойи якунланиши муносабати билан мамлакатдаги зиёратгоҳ ва масжидлар олти соатга очилади.
26 майдан музейлар, диққатга сазовор масканлар, тарихий жойлар фаолият бошлайди.
Охирги сутка давомида Эронда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 1,8 мингта ҳолат қайд этилган, мамлакатда касаллик юқтирганлар сони 1133,5 мингдан ошган.
Мавзуга оид
11:09
Яқин Шарқда ядровий мувозанат | “Геосиёсат”
21:32 / 25.04.2026
Уиткофф ва Кушнернинг Эрон билан музокаралар учун Покистонга сафари бекор қилинди
18:07 / 25.04.2026
Эрон уруш туфайли ёпилган халқаро авиақатновларни қайта тиклади
16:21 / 24.04.2026