Спорт | 21:47 / 23.05.2020
7406
1 дақиқада ўқилади

Ла Лига 8 июндан бошланади

Июлдан Испания хорижлик туристлар кириши учун очилади, деб маълум қилди мамлакат бош вазири Педро Санчес.

"Маълумки, Испания йилига 80 миллиондан ортиқ туристларни қабул қилади. Шу боис Испания июлдан хориж туризми учун яна очилади", - деди у.

Санчес ёзда Испанияга келишни истаган туристларга ҳозирдан тайёргарлик кўришни маслаҳат берди.

"Туристлар ҳеч қандай хатарга дуч келмаслигига кафолат берамиз. Июлда Испания сизларни кутади", деди Санчес.

У шунингдек, испанияликларни мамлакат ичида дам олишга чақирди. 

Бундан ташқари, Санчес Ла Лига ўйинлари 8 июндан давом этишини маълум қилди.

Испанияда 282 мингга яқин кишида коронавирус аниқланган бўлиб, 28,6 мингдан ортиқ киши вафот этган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид