Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида ноқонуний миграцияга қарши кураш бўйича битим кучга кирди
Битим доирасидаги ҳамкорлик манфаатдор томоннинг ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги сўровномалари асосида амалга оширилади.
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаевнинг 2019 йил 15 апрель куни Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида имзоланган Ўзбекистон ҳукумати билан Қозоғистон ҳукумати ўртасида ноқонуний миграцияга қарши курашишда ҳамкорлик тўғрисидаги Битим 2020 йил 22 майдан кучга кирди.
ТИВ хабарига кўра, ҳужжат ноқонуний миграцияга қарши курашиш, икки давлатнинг ҳудудида ноқонуний бўлиб турган шахсларни аниқлаш ва рўйхатга олиш бўйича ҳамкорликни назарда тутади.
Қайд этилган Битим доирасидаги ҳамкорлик манфаатдор томоннинг ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги сўровномалари асосида амалга оширилади.
Битимда, шунингдек, ноқонуний миграцияга қарши самарали курашиш мақсадида маълумот ва тажриба алмашиш, Томонлар ходимларини тайёрлаш ва малакасини ошириш, илмий тадқиқотлар ўтказиш ҳамда қўшма тезкор профилактик тадбирларни ташкил этиш ҳам назарда тутилган.
Мавзуга оид
18:43 / 14.05.2026
Россияда мигрантларни чиқариб юбориш бўйича янги қоидалар маъқулланди
21:09 / 13.05.2026
Россиядаги фабрикада ўзбекистонлик ва бангладешлик ишчилар муштлашди
10:03 / 13.05.2026
Швециядан 20 нафар Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди
07:38 / 06.05.2026