Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистонида ҳаракатланишга тўлиқ тақиқ киритилди
Саудия Арабистонида коронавирус тарқалиши олдини олиш мақсадида Рамазон ҳайити арафасида 22 майдан ҳаракатланишга тўлиқ тақиқ киритилди.
Фото: AP / Mosa'ab Elshamy
Бу ҳақда Саудия Арабистони ички ишлар вазирлиги вакили Талол аш-Шалхуб матбуот анжуманида маълум қилди.
Таъкидланишича, тақиқлов подшоҳликнинг барча шаҳарлари ва туманларида 22 май соат 17дан кучга кириб, 27 майгача 24 соат амал қилади.
Саудия Арабистонида коронавирусга чалинганлар сони кескин кўпаймоқда ва 22 май куни мамлакатда бир кун ичида коронавирусга чалинганлар сони 2642 нафарни ташкил қилиб, бу борада рекорд кўрсаткич қайд қилинди. Пандемия бошидан бери подшоҳликда умумий ҳисобда 67,7 мингдан кўпроқ одам коронавирусга чалинган, ундан вафот этганлар сони 364 нафарни ташкил қилмоқда. Соғайиб кетганлар 39 мингдан кўпроқни ташкил қилмоқда.
Аввалроқ подшоҳлик раҳбарияти коронавирус тарқалиши олдини олиш мақсадида Рамазон ҳайити вақтида ҳаракатланишга 5 кунга тўлиқ тақиқлов киритилишини эълон қилганди.
Мавзуга оид
10:08 / 28.03.2026
Украина Саудия билан мудофаа битими тузди
14:47 / 27.03.2026
Зеленский: «Саудия Арабистонида Украинани қизиқтирадиган нарса бор»
09:28 / 27.03.2026
Киев ва Ар-Риёд хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни кучайтирмоқчи
20:52 / 25.03.2026