Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистонга ўтган тўрт ойда берилган гуманитар ёрдам миқдори маълум қилинди. Энг кўп ёрдам Ўзбекистондан
Тожикистонга январь-апрель ойларида 4 минг тонна ёрдам юки, жумладан, тиббиёт воситалари, дори-дармонлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилган.
Жорий йилнинг дастлабки тўрт ойида Тожикистонга жаҳоннинг 43 мамлакатидан гуманитар ёрдам келган. Бу ҳақда Тожикистон президенти ҳузуридаги статистика агентлигига таяниб Анадолу агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, мамлакатга берилган гуманитар ёрдамнинг умумий миқдори 7 млн 787 минг долларни ташкил этган.
Тожикистонга январь-апрель ойларида 4 минг тонна ёрдам юки, жумладан, тиббиёт воситалари, дори-дармонлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб уч бараварга камдир.
Мамлакатга энг кўп ёрдам кўрсатган давлатлар Ўзбекистон - 2,5 миллион доллар, Хитой - 2 миллион доллар ва Россия - 865 минг доллар бўлган.
Ўтган йили Тожикистонга жаҳоннинг 55 мамлакатидан умумий қиймати 54,7 млн долларлик 18,3 минг тонна гуманитар ёрдам берилган.
Мавзуга оид
08:20
Ўзбекистон сув истеъмоли юқори давлатлар рейтингига кирди
18:32 / 15.05.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон божхоначилари чегара постларидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича учрашув ўтказди
22:20 / 09.05.2026
Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида навбат юзага келди
22:02 / 02.05.2026