Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Толибон» Рамазон ҳайити муносабати билан 3 кунлик ярашув эълон қилди
“Толибон” ҳаракати Афғонистонда Рамазон ҳайити нишонланиши муносабати билан 3 кунга ўт очишни тўхтатишини эълон қилди.
Ўт очишни тўхтатиш 24 майдан 26 майгача амал қилади.
Ҳаракат вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳиднинг таъкидлашича, гуруҳ раҳбарияти “душманга қарши ҳеч қаерда ҳужумлар амалга оширмасликни” буюрган. Бундан ташқари, жангариларга Афғонистон ҳукумати назоратидаги ҳудудларга кириб бориш тақиқланган. Бу қадамлар “аҳоли Рамазон ҳайитини осойишта нишонлай олиши” мақсадида амалга оширилмоқда.
Афғонистон президенти Ашраф Ғани “Толибон”нинг ушбу қарорини қутлаган.
29 феваралда АҚШ ва “Толибон” Афғонистонда тинчлик жараёни бошланиши ҳақида келишув имзолаганди. Бироқ келишув тузилгандан бир неча кун ўтгач, толиблар ҳукумат кучларига қарши амалиётлар қайта бошланишини эълон қилган.
12 май куни жангарилар Нангарҳор вилоятида полиция бошлиғининг дафн маросими вақтида ва Кобулдаги туғуруқхонага ҳужумлар содир этганди. Нангарҳордаги теракт 32 кишининг, Кобулдагиси 24 кишининг ҳаётига зомин бўлган. Президент Ашраф Ғани ушбу ҳужумларда “Толибон”ни айблаган, бироқ ҳаракат ушбу ҳужумларга алоқадор эмаслигини айтган.
Мавзуга оид
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
17:54 / 10.06.2026
Покистон Афғонистон бўйлаб ҳаво зарбалари берди: 26 киши ҳалок бўлган
17:37 / 09.06.2026