Жаҳон | 09:05 / 25.05.2020
20403
1 дақиқада ўқилади

Дунёдаги энг чуқур конлардан бирида коронавирусга оммавий чалиниш қайд этилди

Жанубий Африка Республикасида дунёда олтин қазиб олувчи энг йирик компаниялардан бири Anglogold Ashanti’га қарашли конлардан бирида 160дан кўпроқ кончи коронавирусга чалинди.

Фото: REUTERS/Siphiwe Sibeko/File Photo

Бу ҳақда компания сайтида маълум қилинди. Коронавируснинг оммавий тарқалиши дунёдаги энг чуқур конлардан бири бўлган Мпоненгда қайд қилинган. Ушбу шахтанинг чуқурлиги 4 кмга яқинни ташкил қилади.  

Айни вақтда коронавирусга чалинганларнинг барчаси изоляция қилинган, кондаги ишлар эса вақтинча ярмига қисқартирилган.

Шифокорлар касалликка чалинганлар кимлар билан алоқада бўлганларини аниқлаш ва кондаги иш жойлари ҳамда объектларда дезинфекция ишларини олиб бормоқдалар. 

ЖАРда айни вақтда коронавирусга чалинганлар сони 21 мингдан кўпроқни ташкил қилмоқда. Вирусдан 407 киши вафот этган, 10 мингдан зиёдроқ одам соғайиб кетган.

Мавзуга оид