Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Саудия Арабистони Миллий компанияларни қўллаб-қувватлаш дастури билан музокаралар ўтказди
Видеоконференцияда Ўзбекистондаги табиий ресурслар ҳажми ва мамлакатнинг бу соҳаларни ривожлантириш истаги, сувдан тежамкорлик билан фойдаланишга эътибори ва рақамли иқтисодга ўтиш режалари муҳокама қилиниб, мазкур соҳаларда Саудия Арабистони ширкатлари имкониятлари кўриб чиқилди.
Саудия Арабистонининг Миллий компанияларни қўллаб-қувватлаш дастури (Подшоҳлик ривожланиш стратегияси бўлган “Нигоҳ-2030” дастурларидан бири) Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан видеоконференция шаклидаги музокаралар ўтказди. Унда Икки муқаддас масжид ходимининг Ўзбекистондаги элчиси Ҳишом ас-Сувайлим, подшоҳликдаги Ўзбекистон элчиси Улуғбек Мақсудов ва иккала томон расмий вакиллари қатнашди.
Видеоконференцияда Ўзбекистондаги иқтисодий ўзгаришлар, бир қатор соҳаларда амалга оширилаётган хусусийлаштириш ва хорижий инвестицияларни жалб этишга қаратилган қонунлар қабул қилингани кўриб чиқилди.
Миллий компанияларни қўллаб-қувватлаш дастурининг икки мамлакат ўртасида инвестициявий ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги ўрни асосида ҳамкорлик келажаклари ва Ўзбекистондаги истиқболли инвестиция имкониятлари, катта стратегик лойиҳаларда хорижий инвесторларга бериладиган енгилликлар, жумладан, инфраструктурани ривожлантириш ва бошқа хизматлар инвесторлар зиммасидан олиб ташлангани, инвесторларни солиқдан озод қилиш муддати кўриб чиқилди.
Шунингдек, видеоконференцияда Ўзбекистондаги табиий ресурслар (газ, минераллар, олтин) ҳажми ва мамлакатнинг бу соҳаларни ривожлантириш истаги, сувдан тежамкорлик билан фойдаланишга эътибори ва рақамли иқтисодга ўтиш режалари муҳокама қилиниб, мазкур соҳаларда Саудия Арабистони ширкатлари имкониятлари кўриб чиқилди.
Ўзбек томони мамлакатдаги йирик лойиҳаларни амалга оширишда Саудия Арабистонидаги етакчи ширкатлар ўзларининг тажрибалари ва юқори имкониятларини ишга солишлари кўрсатиб ўтилди.
Видеоконференция якунида Саудия Арабистонидаги етакчи ширкатларга қулай инвестиция шароитлари яратиш орқали икки қардош мамлакат ўртасидаги алоқаларни иккала давлат раҳбарлари интилишларига мос келадиган конструктив ҳамкорлик тарзида ривожлантиришга келишиб олинди.
Мавзуга оид
19:10 / 13.11.2024
Ҳиндистон фонд бозоридаги бум: молиявий инқилоб шовқини рискларни ёпиб кетяптими?
08:10 / 12.11.2024
Ўзбекистонга Саудия компанияларининг қарийб 2,5 млрд долларлик инвестициялари жалб этилади
19:01 / 11.11.2024
Ўзбекистон ва Саудия бош прокурорлари тергов ва ахборот алмашинувида ҳамкорлик бўйича келишув имзолади
09:25 / 11.11.2024