Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Коронавирус вакцина топилгунгача, ўзи йўқ бўлиб кетади» – ЖССТнинг собиқ директори
Коронавирусга қарши вакцина унинг устидан ғалаба қозонишга “ягона умид” ҳисобланади. Бироқ ЖССТнинг собиқ директори Кэрол Сикора бошқача фикрда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг фавқулодда вазиятлар бўйича ижрочи директори Майк Райан ва бошқа олимларнинг фикрича, вакцина яратилиши хавф гуруҳидаги одамлар – кексалар ва сурункали касалликлардан азият чекувчиларга ўзларини бошқа одамлар ёнида хавфсиз ҳис қилиш, яна иш, ҳордиқ чиқаришга бориш имконини беради. Вакцина пайдо бўлгачгина, мактаблар ва чегараларни очиш, спорт ва оммавий тадбирлар ўтказиш мумкин бўлади.
Бироқ экспертлардан бири, британиялик онколог ва ЖССТнинг собиқ директори Кэрол Сикоранинг твиттерда ёзишича, вакцина пайдо бўлишини кутишга ҳожат қолмаслиги мумкин. “Вирус ундан вакцина яратилгунгача, табиий йўл билан йўқ бўлиб кетишига реал имконият мавжуд”, деб ҳисобламоқда Сикора.
Унинг фикрича, аҳоли кўрингандагидан мустаҳкамроқ иммунитетга эга ва у коронавирус тарқалишини секинлаштиради. “Биз вирус тарқалишини секинлаштиришни давом эттиришимиз керак, аммо у ўзи йўқ бўлиб кетиши мумкин”, деб ёзган Сикора.
Бироқ ЖССТнинг амалдаги бош директори Тедрос Аданом Гербрейсус бундай оптимистик прогнозга қўшилмаяпти. “Илк серологик тадқиқотлар энг кўп жабр кўрган ҳудудларда ҳам антитаналарга эга аҳоли 20 фоиздан, аксарият ҳудудларда эса 10 фоиздан кўпмаслигини кўрсатган. Бошқа сўз билан айтганда, дунё аҳолисининг аксарият қисми касаллликка чалиниш хавфи остида қолмоқда. Хавф ҳали ҳам юқори ва биз узоқ йўл босишимизга тўғри келади”, деб айтган Гербрейсус.
Охирги маълумотларга кўра, коронавирус уни енгил шаклда ўтказганлар ва шифохонага ётқизилишга эҳтиёж сезмаганларда ҳам кучли иммун жавоб ҳосил қилади. Бунгача коронавирусни оғир кечирганлардагина коронавирусга мустаҳкам иммунитет ҳосил бўлади, деб ҳисобланиб келинаётганди.
Мавзуга оид
18:32 / 08.06.2026
Сунъий интеллект яратган вакцина одамларда муваффақиятли синаб кўрилди
18:24 / 22.05.2026
Эбола янги штаммига қарши вакцина фақат олти-ўн ойдан кейин тайёр бўлади – ЖССТ
13:28 / 10.02.2026
ССВ «коронавирусга қарши вакцина олганлар ҳаёти хавф остидалиги» ҳақидаги хабарга муносабат билдирди
23:53 / 31.01.2026