«Ливерпуль» – «Атлетико» ўйини 41 кишининг коронавирусдан ўлишига сабаб бўлгани айтилди
УЕФА Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган «Ливерпуль» ҳамда «Атлетико» жамоалари ўртасидаги ўйин 41 кишининг коронавирусдан ўлимига олиб келган. Бу ҳақда Британиянинг Sunday Times нашри ёзмоқда.
11 март куни Ливерпулда ўтказилган бу ўйинда 52 мингдан кўпроқ мухлис қатнашган ва уларнинг 3 минг нафари Испаниядан келган «Атлетико» мухлислари бўлган. Sunday Times Британия соғлиқни сақлаш вазирлигидаги манбасига асосланиб хабар беришича, ўйинда қатнашганлар ва улар орқали коронавирус юқтирганларнинг 41 нафари вафот этган.
Лондон империал коллежи ва Оксфорд университети текширувларга кўра, «Ливерпуль» – «Атлетико» ўйини ўтказилган вақтда Испанияда аллақачон 640 мингдан кўпроқ одам коронавирус юқтириб бўлган. Британияда эса у вақтда 100 мингдан кўпроқ одам инфекцияни юқтириб улгурган (тест ўтказилмаган одамларда ҳам вирус бўлиши ҳисобга олинган ҳолда шундай рақамлар келтирилган – тарж.).
Ливерпуль шаҳар мэри Стив Роузерамнинг айтишича, «Ливерпуль» – «Атлетико» ўйини ўтказилмаслиги керак бўлган. Бу учрашув Британияда футбол мусобақалари тўхтатилишидан аввал ўтказилган энг охирги ўйин бўлганди. Унда 3:2 ҳисобида ғалаб қозонган «Атлетико» икки ўйин натижасига кўра 4:2 ҳисобида ғолиб бўлиб, чорак финалга чиққан. Маълумот учун, «Ливерпуль» Чемпионлар Лигасининг амалдаги ғолиби ҳисобланади.
Март ойида Челтенҳэмда ўтказилган от пойгаси мусобақалари ҳам коронавирус тарқалишига сабаб бўлган. Пойгаларда 250 мингдан кўпроқ одам иштирок этган ва улар Британияда спорт мусобақаларини ўтказиш хавфсиз деб топилгани учун ташкиллаштирилган. Sunday Times`га кўра, Челтенҳэмдаги от пойгалари кейинчалик 37 кишининг коронавирус юқтириб вафот этишига сабаб бўлган.
Айни дамда Британияда 260 мингдан одамда коронавирус аниқланган. Касаллик 37 мингга яқин британияликнинг ўлимига сабаб бўлган. Мамлакат бош вазири Борис Жонсон ҳам коронавирус юқтириб, даволаниб чиққанди.
Тавсия этамиз
"Ҳусанов тезроқ инглиз тилини ўрганишига умид қиламан. Унинг жисмоний кўрсаткичлари ажойиб" – Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов ҳақида
Спорт | 23:12 / 22.01.2025
Катанец кетди. У Ўзбекистонни ЖЧга яқинлаштирганди
Спорт | 21:24 / 22.01.2025
“Охирги сўзни Олий суд айтади” — таҳлилчилар Трампнинг антимиграция чоралари ҳақида
Жаҳон | 16:10 / 22.01.2025
Байден оила аъзолари ва Капитолийга ҳужум терговчиларини олдиндан афв этди. Бу нима учун керак?
Жаҳон | 15:46 / 22.01.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид
12:21 / 16.03.2023
«Ливерпул» яна бир шармандаликдан қутулиб қолди, аммо кейинги босқичга «Реал» ўтди. ЕЧЛда кун ўйинлари
19:42 / 07.11.2022
«Ливерпуль» клуби сотувга қўйилди
14:35 / 23.08.2022
«Қароргоҳимизда жодугар бор». «Ливерпуль» инқирозининг 3 та сабаби
23:13 / 30.07.2022