Жаҳон | 22:22 / 25.05.2020
8178
2 дақиқада ўқилади

Нетаньяху Исроил июлда Ғарбий соҳилнинг қисмларини аннексия қилишни бошлашини айтди

БМТ Хавфсизлик кенгаши 2016 йил декабрда Исроилнинг босиб олинган ҳудудларда аҳоли жойлаштириш фаолиятини тўхтатиш талаб қилинган резолюцияни қабул қилганди. Исроил ўшандаёқ бу талабни  бажаришдан бош тортганди.

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху яҳудий давлати коалицион келишувга мувофиқ июлдан Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили қисмларини аннексия қилишни бошлашини тасдиқлади. 

"Ғарбий соҳил қисмига суверенитетни жорий этиш бўйича келишилган муддат мавжуд – бу июль ва биз бу муддатни ўзгартирмаймиз", - деди у.

Унинг сўзларига кўра, гап АҚШ президенти Дональд Трампнинг тинчлик режаси тақдим этаётган "тарихий имконият" ҳақида бормоқда ва бу имкониятни "қўлдан чиқариб бўлмайди".

17 май куни Нетаньяху Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилидаги яҳудий яшаш масканлари ва Иордан водийсини аннексия қилиш вақти келганлигини айтганди.

19 май куни Фаластин президенти Маҳмуд Аббос Нетаньяхунинг баёнотига жавобан Исроил ва АҚШ билан тузилган барча келишувлар бекор қилинганлигини эълон қилди. 

Унинг қўшимча қилишича, Исроил босиб олинган Фаластин ҳудудларини аннексия қилишга уринишлари учун жавоб бериши керак. 

БМТ Хавфсизлик кенгаши 2016 йил декабрда Исроилнинг босиб олинган ҳудудларда аҳоли жойлаштириш фаолиятини тўхтатиш талаб қилинган резолюцияни қабул қилганди. Исроил ўшандаёқ бу талабни  бажаришдан бош тортганди.

Мавзуга оид