Таиландда фавқулодда ҳолат 30 июнгача узайтирилди
Ҳукумат дунёдаги беқарор эпидемиологик вазият сабабли Таиландда 26 март куни жорий этилган фавқулодда ҳолат режимини узайтириш зарурлигини эътироф этган.
Таиланд вазирлар маҳкамаси мамлакат коронавирус тарқалишига қарши кураш марказининг фавқулодда ҳолат режимини 30 июнгача узайтириш тўғрисидаги таклифини маъқуллади. Бу ҳақда NBT телеканали хабар берди.
Хабарда айтилишича, ҳукумат дунёдаги беқарор эпидемиологик вазият сабабли Таиландда 26 март куни жорий этилган фавқулодда ҳолат режимини узайтириш зарурлигини эътироф этган.
Шу билан бирга, вазирлар маҳкамаси Таиланд хавфсизлик кенгаши котиби генерал Сомсак Рангситхга Таиландда 1 июндан бошланиши керак бўлган чеклов чораларини юмшатишнинг учинчи босқичини муҳокама қилишни топширган. Телеканалнинг билдиришича, чеклов чораларини юмшатишнинг учинчи босқичи ҳақида ушбу ҳафта охирида эълон қилинади.
Ҳозирда Таиланддаги касалхоналарда коронавирусга чалинган 59 нафар бемор даволанмоқда. Пандемия бошланганидан буён мамлакатда 3043 киши коронавирус юқтирган, 57 киши вафот этган.
Мавзуга оид
23:19 / 01.10.2024
Таиландда 40 га яқин ўқувчи ва ўқитувчиларни олиб кетаётган автобус ёниб кетди. Камида 20 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда
21:12 / 29.09.2024
Таиланд ҳукумати иқтисодиётни рағбатлантириш учун фуқароларга 300 доллардан тарқатишни бошлади
01:00 / 29.09.2024
Таиландда фермер девор қулаши хавфи сабаб 100 дан ортиқ тимсоҳини ўлдиришга мажбур бўлди
13:20 / 27.09.2024