Жаҳон | 00:32 / 27.05.2020
19816
1 дақиқада ўқилади

Японияга Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари кириши тақиқланди 

Япония ҳукумати коронавирус пандемияси сабабли 11 та давлат фуқароларининг мамлакатга киришини тақиқлади. Бу ҳақда Япония бош вазири Синдзо Абэ маълум қилган.

Фото: AFP 2020 / KIM KYUNG-HOON

Ушбу тақиқлов 27 майдан бошлаб амал қилади. Японияга Қирғизистон, Тожикистон, Ҳиндистон, Афғонистон, Покистон, Бангладеш, Аргентина, Сальвадор, Гана, ЖАР ва Гвинея фуқароларининг кириши тақиқланади. Бу давлатлар Япония ташқи ишлар вазирлигида эълон қилинган “тақиқланган давлатлар ва ҳудудлар” (ҳаммаси бўлиб 188 та) рўйхатига қўшилган. 

Ўтган ҳафта Япония ҳукумати юқорида санаб ўтилган 11 давлат учун “сафарлар хавфлилиги” даражасини 3-даражагача оширганди. Бу, шунингдек, ушбу давлатларга сафарлардан тўлиқ воз кечилишини англатади. Умуман олганда, хавфлилик шкаласи 4 та даражадан иборат бўлиб, биринчиси энг юмшоғи бўлиб, тўртинчисида одамларни эвакуация қилиш тавсия қилинади.

 

Мавзуга оид