Boeing 6,7 мингдан кўпроқ ходимини бўшатишини эълон қилди
АҚШнинг Boeing компанияси 6,7 мингдан кўпроқ ходимини бўшатишга қарор қилди.
АҚШнинг Boeing компанияси 6,7 мингдан кўпроқ ходимини бўшатишга қарор қилди. Бу ҳақда компания президенти ва бош директори Дэвид Кэлхун баёнотида айтилган.
“Биз ўтган ой эълон қилган, ходимларнинг ўз хоҳиши билан ишдан бўшаш дастурини якунладик. Энди эса мажбурий бўшатиш дастурини бошлашимизга тўғри келадиган қайғули онларга етиб келдик. Жорий ҳафтада АҚШдаги 6770 ходимимизни ушбу дастур таъсирига учрашлари ҳақида хабардор қиламиз”, деб айтган Кэлхун. Унинг таъкидлашича, бўшатилган ходимларнинг барчаси тегишли тўловлар ва суғурта имтиёзларини тўлиқ ҳажмда оладилар.
Boeing раҳбарининг таъкидлашича, пандемия оқибатлари АҚШ ва бутун дунё авиакомпанияларининг ҳолатига фалокатли таъсир кўрсатди. Унинг айтишича, шу сабабли компаниянинг маҳсулотлари ва хизматларига талаб анча пасайиб кетган.
27 май куни The Wall Street Journal нашри Boeing 2,5 мингга яқин ходимини ҳақ тўланмайдиган таътилга жўнатишини маълум қилганди.
29 апрелда Кэлхун пандемия авиаташувлар соҳасига салбий таъсир кўрсатганини, шу сабабли Boeing баъзи самолётлар моделлари ишлаб чиқарилишини қисқартиришга тўғри келишини айтганди. Бу эса компания раҳбариятини бутун дунё бўйлаб 10 фоиз ходимларини қисқартиришга мажбур қилган.
Мавзуга оид
20:10 / 10.11.2024
ХКСда қолган астронавт кескин вазн йўқотмоқда
00:51 / 06.11.2024
Boeing ходимлари иш ташлашни тўхтатди ва корпорациянинг янги шартларини қабул қилди
21:56 / 23.10.2024
Boeing сунъий йўлдоши космосда парчаланиб кетди
10:20 / 21.10.2024