Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“На вакцина, на дори бор”: Меркель Германия ҳамон пандемиянинг бошида эканини айтди
Германия ҳукумати коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазиятни назорат остига олган бўлса-да, мамлакат ҳамон пандемиянинг бошида турибди. Бу ҳақда Германия канцлери Ангела Меркель федерал ерлар бош вазирлари иштирокидаги видеоанжуман якунларига кўра айтган.
“Биз ҳамон пандемия бошида яшамоқдамиз. Бизда вакцина ҳам, дори ҳам йўқ”, деб айтган Меркель.
“Федерал ерлар вазият ортидан синчковлик билан кузатмоқдалар. Федерал ҳукумат ва федерал ерлар инқироз вақтида ҳамжиҳатликда ишлагани инқирозга қарши курашда муваффақиятга эришилишида ёрдам берди”, деб қўшимча қилган Германия канцлери.
Охирги маълумотларга кўра, Германияда коронавирусга чалинганлар сони 179 мингдан ошиб кетган, ундан вафот этганлар сони 8349 нафарга етган. Шу билан бирга, 162 мингдан кўпроқ германиялик коронавирусдан соғайиб кетган.
Мавзуга оид
12:04 / 18.06.2026
Ўзбекистон ва Германия биринчи хонимлари инклюзив таълим масалаларини муҳокама қилди
21:45 / 17.06.2026
Audi янги авлод А6 Allroad’ни тақдим этди
20:04 / 17.06.2026
Ўзбекистон ва Германия президентлари бир қатор иқтисодий лойиҳаларни ишга туширди
10:05 / 17.06.2026