Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда ҳайдовчининг эътиборсизлиги оқибатида 2 ёшли гўдак ҳаётдан кўз юмди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
2020 йилнинг 27 май куни соат 09:00да ҳайдовчи, 22 ёшли Н.Т. бошқарувида бўлган Damas русумли автомашинасида Қашқадарё вилояти Китоб тумани Искана қишлоғининг ички йўлидан ҳаракатланиб келаётган бўлган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, у шу вақтда автомашинанинг олд томонида ўйнаб юрган вояга етмаган 2 ёшли С.М.ни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.
Натижада, вояга етмаган С.М. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойда вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Китоб тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Ҳурматли фуқаролар, ўз фарзандларингизни эътибордан четда қолдирманг, шу каби ачинарли ҳолатларни олдини олиш мақсадида фарзандларингизни кун давомида назорат қилиб боринг.
Ҳайдовчилар эътиборига. Транспорт воситасини бошқариш вақтида амалдаги “Йўл ҳаракати қоидаларига” амал қилишингизни ва ҳушёр бўлишингизни сўраймиз!” - дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
09:30 / 17.06.2026
Тошкентда Lacetti ва BYD тўқнашуви оқибатида уч киши ҳалок бўлди
18:17 / 15.06.2026
“Сув ичаман деб чалғидим” – Навоийда ЙТҲга учраган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди
14:23 / 15.06.2026
Самарқандда Damas ҳайдовчиси ЙТҲ содир этиб, машинадан тушиб қолди
15:55 / 13.06.2026